Мультимедиа ишланмалари таълим самарадорлигини оширади

Айни пайтда юртимиздаги қарийб барча мактабларда замонавий компьютер синфлари ташкил этилган. Уларнинг барчаси Ziyo.net тармоғига уланиб, электрон дарслик ва мультимедиа воситлари билан таъминланган. Кейинги йилларда таълим тизимидаги ислоҳотлар натижасида ахборот коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Хусусан, 2004 йилга нисбатан пойтахт умумтаълим мактабларини компьютерлар билан таъминлаш даражаси 63 фоизга, мультимедиа техник воситалари 71 фоизга ошган. Шунингдек, мунтазам равишда ўтказилган ўқувлар ва малака ошириш курслари натижасида ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлиги 74 фоизга, интернет ресурсларидан фойдаланувчилар сони 65 фоизга ортган.

Пойтахтимиздаги Миробод тумани 31-умумтаълим мактабида 2014 йил – Соғлом бола йилига бағишлаб Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси томонидан “Медиа дарслар – таълим сифатини ошириш омили” мавзусида амалий семинар ташкил этилишидан мақсад таълим жараёнига Ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, дарс машғулотларида медиа воситаларидан, электрон ресурсларидан, интернет маълумотларидан самарали фойдаланган ҳолда таълим сифатини ошириш, бу борада амалга оширилаётган ишлар таҳлили, мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифаларни белгилашдан иборатдир.

Тадбирга Халқ таълими вазирлиги, Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази, Республика таълим маркази, Тошкент давлат педагогика университети кафедраси профессор-ўқитувчилари, пойтахтимиздаги ахборот технологиялари йуналишидаги касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари, шаҳар малака ошириш институти вакиллари таклиф этилди.

Семинарнинг биринчи қисмида Миробод туманидаги 31-умумтаълим мактабида тажрибали ўқитувчилар томонидан информатика, физика, кимё, биология, география, иқтисодий билим асослари, тарих, она тили, инглиз тили фанларидан медиа дарслар, очиқ дарс машғулотлари намойиш этилди. Шунингдек, Тошкент ва Навоий шаҳридаги илғор ўқитувчилар билан ахборот технологияларини кенг жорий этиш буйича тўғридан-тўғри интернет орқали боғланиб, видеосеминар уюуштирилди.

Семинарнинг иккинчи қисмида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан пойтахтдаги умумтаълим мактабларида таълим жараёнига Ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этилиши, ўқитувчиларнинг компьютер саводхонлигини ошириш, уларнинг сифат таркибини яхшилаш, яратилаётган янги электрон ресурслардан кенг фойдаланиш, ўтказилаётган семинар ва тадбирларнинг самарадорлиги таҳлил этилди. Мавжуд муаммолар эътироф этилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ахборот берилди.

Шунингдек, семинарда таълим жараёнига ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этишда таълим бошқарув идоралари ва педагоглар олдига қўйилган қатор вазифалар хусусида, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг компьютер технологиялари буйича маҳоратини юксалтиришга қаратилган методик тавсиялар берилди.

Яна ўқинг:  ТЕМИР ЙЎЛ ОРҚАЛИ КЕЛГАН ЮКЛАР ТЎҒРИСИДА ОНЛАЙН МАЪЛУМОТ ОЛИШ ИМКОНИ ЯРАТИЛДИ

Семинар якунида амалиётчи ўқитувчилар томонидан таълим сифатини такомиллаштириш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш, ДТС ва дарсликларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Т.ОРТИҚОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: