МОБИЛЬ КЛИНИКАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Юртимизда тиббий-ижтимоий соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оилалар тинчлиги ва фаровонлиги, инсон манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлаётир.

Бу жараёнда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофазалаш, тиббиётнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатишнинг илғор тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам самарали ишларни амалга оширмоқда.

Фонднинг кўчма тиббий ижтимоий ёрдам бригадалари моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш ҳамда она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни тайёрлаш ишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан 10 дона “Мерседес-Бенз” русумидаги мобиль клиникалар ажратилди.

Мазкур мобиль клиникалар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Сирдарё, Наманган, Хоразм, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳудудий филиаллари ва Тиббий ижтимоий марказ кўчма тиббий ёрдам бригадалари ҳамда ҳудудлараро тиббий ижтимоий ёрдам бригадасининг фаолиятини янада яхшилаш учун хизмат қилади.

Яна ўқинг:  Миллий ахборот макони

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: