Миллий олимпия қўмитасида семинар бўлиб ўтди

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида “Болалар церабрал параличини реабилитация қилиш маркази”нинг ташкил этилишига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Эндиликда бу ерда малакали мутахассислар мана шундай касалликка чалинган кўплаб ўғил-қизларни бепул, ўзгача усул билан даволаш ва уларда ҳаётга бўлган қизиқишни орттиришни мақсад қилишган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносида жойлашган мазкур спорт тиббиёти маркази 5 бўлимдан иборат бўлиб, 585 турдаги энг замонавий тиббий махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай тиббий-биологик марказлар дунёнинг саноқли давлатларидагина мавжуд. Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида нафақат ўзбекистонлик, балки хориждан таклиф этилган етакчи шифокорлар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Бу ерда спортчилар ва спорт жамоаларига, шунингдек, республика аҳолисига, хорижий фуқароларга диагностика ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига риоя қилиш шарти билан амбулатор тиббий ёрдамнинг барча турлари, шу жумладан диагностик ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш бўйича хизмат кўрсатилади.

Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида бошқа спорт тиббиёти марказларидан фарқли равишда, бу ерда спортчиларга барча текширишлар, жумладан, нурли ташхис, компьютер томографияси, магнит резонанс томографияси (МРТ) текширувларидан ўтиш, зарур дори-дармон ва замонавий боғлов материалларини харид қилиш имкониятлари яратилган.

С. ОЧИЛОВ

Яна ўқинг:  Энг яхши бизнес ғоялар сараланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: