Миллий ғоя – эзгу ғоя

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан декабрь ойи “Миллий ғоя” туркумига кирувчи фанлар ойлиги деб эълон қилинган.

Хоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ҳам ойлик доирасида очиқ намунавий дарслар, давра суҳбатлари, турли маънавий – маърифий тадбирлар ташкил этиляпти. Яқинда ўтказилган “Конституция – ҳуқуқимиз кафолати” мавзусидаги илмий-амалий семинар ҳам ана шу мавзуга бағишланди. Мутахассислар йиғилганларга Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳаётий мисоллар асосида ўзларининг фикрларини билдирдилар.

Шу билан бирга милиий ғоя туркумига кирувчи фанлар ойлигида институтимизда “Милий ғоя – бизнинг ғоя” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмадан деворий газета ва янги нашрдан чиққан маънавий-маърифий китоблар, журналлар, фан ойлигига доир тавсиялар жой олган. Институтимизнинг киравериш қисмидаги мониторда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар тўғрисидаги фотолавҳалар слайдлар орқали намойиш қилиняпти. Фан ойлиги давомида тингловчилар ўртасида ижодкорларни аниқлаш борасида энг яхши расм чизадиган, шеър ёзадиган, энг яхши слайд тайёрлайдиган изланувчан педагогларни саралаб олиш учун ҳам танловлар ўтказиш кўзда тутилган.

Тадбир сўнггида тингловчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар атрофлича жавоб берди.

Зулфия Яқубова,

Хоразм вилоят ПКҚТМОИ “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Паруазнинг парвози

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: