Миллий армиямиз – ёшларнинг жасорат ва матонат мактаби

0
12
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил топганига 26 йил ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан жорий йилнинг 9 январь куни Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ горнизони офицерлар саройи ҳамда 10 январь Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпиталида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун байрам тадбири ўтказилди.

Чирчиқ горнизони офицерлар саройида ўтказилган тадбир ҳарбий хизматчилар ва уларнинг фарзандлари учун чинакам шодиёнага айланди. Айниқса, ҳарбий хизматдаги фаол меҳнатлари учун тақдирланган бир қатор ёш курсантлар оналари кўзидаги қувонч ёшлари барчанинг қалбида фахр туйғусини уйғотди.

– Ўғлим ҳарбий билим юртида таҳсил олаётганига икки йил бўлди, – дейди курсант Ҳусниддин Обидовнинг онаси Нафиса Ташланова. – Фарзандим юрт корига ярайдиган ўғлон бўлганидан фахрланаман. Шунингек, бугунги тадбирни ташкиллаштирган “Соғлом авлод учун” фондига ҳам чексиз миннатдорлик билдираман.

Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий клиник госпиталида ҳам байрам кўтаринки кайфиятда нишонланди. Тадбирда Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари ҳарбий хизматчиларга самимий тилакларини йўллади.

Байрам дастурларида “Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестори иштирок этди. Улар ижросида янграган миллий куйлар тадбирнинг янада файзли ўтишига хизмат қилди.

 

Дилдора ФАЙЗИЕВА

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.