МЕДАЛЛАР СОНИ 35 ТАГА ЕТДИ

Физика, математика ва информатика бўйича Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадасида 15 та мамлакатдан вакиллар иштирок этди. Унда Бухоро давлат университети қошидаги 3-Қоракўл академик лицейи ўқувчилари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Ўн биринчи бор ўтказилган олимпиадада мазкур лицей ўқувчилари Жамшид Яхшиев ва Суҳроб Жўрақулов математика фани бўйича бронза ва кумуш медалларини қўлга киритди.

Бундан аввал Қоракўл академик лицейи ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида физика, математика ва кимё фанлари бўйича 33 та медалга сазовор бўлган.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Танасидан игналар топилган чақалоқ бўйича жиноят иши ёпилди. Аслида нималар бўлганди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: