Махсус сиртқи бўлимларнинг қабул квоталари ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги қарорига асосан бу йил 22та олий таълим муассасасида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилиб, уларга қабул квотаси 11 765та этиб белгиланди.

«Ҳуқуқий ахборот» канали хабарига кўра, уларнинг 11 750таси тўлов-контракт, 15таси давлат гранти асосида қабул қилинади.

Хусусан қуйидаги олий таълим муассасаларида кўрсатилган квота бўйича махсус сиртқи бўлимларга талабалар қабул қилинади:

• Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали — 100;
• Тошкент давлат педагогика университети — 1 120 (Тошкент шаҳар — 810, Термиз филали — 310);
• Андижон давлат университети — 750;
• Бухоро давлат университети — 720;
• Гулистон давлат университети — 600;
• Қарши давлат университети — 690;
• Наманган давлат университети — 750;
• Самарқанд давлат университети — 750;
• Термиз давлат университети — 960 (Термиз шаҳар — 660, Денов филиали — 300);
• Фарғона давлат университети — 690;
• Урганч давлат университети — 690;
• Навоий давлат педагогика институти — 600;
• Нукус давлат педагогика институти — 750;
• Жиззах давлат педагогика институти — 750;
• Қўқон давлат педагогика институти — 750;
• Чирчиқ давлат педагогика институти — 690;
• Тошкент давлат аграр университети — 25;
• Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти — 50;
• Тошкент ахборот технологиялари университети — 100 (15таси давлат гранти асосида);
• Тошкент темир йўл муҳандислари институти — 90;
• Навоий давлат кончилик институти — 90;
• Миллий рақс ва хореография олий мактаби — 50.

Яна ўқинг:  Ҳаракат – ҳаётий қувват манбаи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: