Математиклар анжумани

Самарқанд давлат университетида “Ночизиқли анализ ва унинг татбиқлари” мавзуида халқаро конференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари билан бирга АҚШ, Германия, Италия, Малайзия, Польша, Россия, Франция, Қозоғистон, Япониядан мутахассислар қатнашди.

Мазкур анжуман юртимизда фундаментал ва амалий математика бўйича қўлга киритилган янги илмий натижалар ва тенденцияларни таҳлил этиш, бу борада хорижий мамлакатлар олимлари билан тажриба алмашиш ҳамда янги методларни ишлаб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Конференцияда мутахассислар альгебра ва функционал анализ, оддий дифференциал тенгламалар динамик системалари, хусусий ҳосилали тенгламалар, математик физиканинг нокоррект масалалари, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, амалий механика ва унинг татбиқлари йўналишлари бўйича шўъбаларга бўлинган ҳолда маърузалар тинглади. Илмий-техник дастурлар доирасида мазкур йўналишларда бажарилаётган 15 дан ортиқ илмий лойиҳа натижалари муҳокама этилди.

Актам БЕРДАНОВ

Яна ўқинг:  Майиз ва ананасли пирог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: