Марказий Осиё турнири ниҳоясига етди

Пойтахтимизда футбол бўйича 15 ёшли болалар ўртасида Марказий Осиё турнири якунланди.

Мусобақада ҳамюртларимиз билан бирга Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Эрон терма жамоаларининг ёш футболчилари иштирок этди.

Футбол беллашувларининг сўнгги тури ниҳоясига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Эрон футболчилари Марказий Осиё турнири ғолиби бўлди. Ёш футболчиларимиз иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга лойиқ деб топилди. Тожикистон жамоаси мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи” каби номинациялар ҳам ўз эгаларини топди.

Яна ўқинг:  Тилла занжир азоби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: