Марказий Осиё радиоонкология конгресси: минтақа жаҳон стандартларидан ортда қолмоқда

Венц ФРЕДЕРИК,

профессор (Германия):

– Саратон касалликларини даволашда скрининг марказларининг аҳамияти катта. Германияда мазкур марказлар фаолияти сабаб саратон хасталикларини даволашда ижобий натижаларга эришилган.

Бугун маҳаллий ва хорижлик онкологлар, физик-радиологлар билан тажриба алмашишга яхши имконият яратилди. Истагимиз ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. Шу мақсадда юртингизга келиб, соҳадаги имкониятлар билан танишишга муваффақ бўлдик. Бизнинг клиникада беморлар замонавий ускуналар ва илғор таж­рибалар асосида даволанади. Қолаверса марказимизда чизиқли тезлатгичлардан унумли фойдаланилади. Бундай имконият фаолиятимизда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари беморлар билан ишлашда интернет орқали алоқалар яхши йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” тоғ-курорт мажмуасида “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари” мавзуида Марказий Осиё радиоонкология конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Германия, Россия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан онколог ва физик-радиологлар иштирок этди.

Анжуманда нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиё давлатларида саратон касалликларининг олдини олиш ва уни даволаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тиббиёт муассасаларининг замонавий тиббий ускуналар билан таъминланганлик даражаси ва бугунги кунда нур терапиясининг замонавий истиқболлари сарҳисоб қилинди.

Қайд этилганидек Марказий Осиё мамлакатлари саратон касаллигини даволашда нур терапиясидан унумли фойдаланиш ва бунда энг замонавий тиббий ускуналар билан таъминланганлик, тиббий хизмат кўрсатиш ва муолажа натижалари бўйича жаҳон стандартларидан ортда қолмоқда. 70 миллиондан ортиқ аҳолига эга минтақада 15 та замонавий чизиқли тезлатгич тиббий ускунаси мавжуд. Бугунги кунда бу техникаларнинг биттаси ўртача 5 миллион нафар фуқарога тўғри келаяпти. Ваҳоланки, ЖССТнинг меъёри бўйича битта чизиқли тезлатгич ускунаси 250 минг киши учун мўлжалланган. Ҳозирги кунда Қозоғистонда бу ускуналар 13 та, Ўзбекистонда 2 тани ташкил этади. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бундай нур терапияси ускунасига эга эмас. Минтақада мазкур тиббий техникаларни ишлата оладиган кадрлар масаласини тайёрлаш ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

Конгрессда нур терапияси ва замонавий тиббий ускуналар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Саратон касалликларининг олдини олиш ва даволаш бўйича амалий натижаларга эришишда марказлашган тизимни жорий қилиш масаласи илгари сурилди.

Яна ўқинг:  Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: