МАҲАЛЛАМ – ОРАСТА ГУЛШАНИМ

Бухоро Иқтисодиёт ва банк коллежида 2013 йил “Обод турмуш йили”га бағишлаб Бухоро шаҳридаги Абдураҳмон Жомий номидаги маҳалла аҳолиси билан биргаликда “Маҳаллам – ораста гулшаним” мавзусида тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбир ўқувчиларнинг иқтидорини яна бир бор намойиш этиш имконини берди.

Гуруҳлар ўртасида ташкил этилган ушбу тадбир ўқувчиларнинг ўзлари яшаб турган ҳудуд ҳақидаги билим-кўникмаларини янада бойитди. Ўз навбатида Абдураҳмон Жомий маҳалласининг ободлигига ҳисса қўшаётган йигит-қизлар ташаббускорлигидан маҳалла аҳли мамнун бўлмоқда. Чунки, маҳалла ҳудудининг тозалиги, орасталиги, дов-дарахтларнинг баравж ўсишига ўқувчилар масъул. Уларнинг бир-биридан қизиқарли тарзда тайёрлаган саҳна кўринишлари, ширали овозда ижро этган қўшиқлари ва жозибали рақслари тадбирни ҳақиқий байрамга айлантириб юборди.

Тадбирда билим маскани директори Аслиддин Низомов Гулчеҳра Эргашева, Зарнигор Ширинова, Шерзод Ҳожиев, Олим Атоев сингари ғолиб ўқувчиларни қутлаб, уларнинг ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар тилади. Байрам сўнггида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Маҳлиё ҚУТЛИЕВА,

коллеж ўқитувчиси

Яна ўқинг:  DUNYONING BIRINCHI RAQAMLI FORTEPIANOCHISI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: