КУЧЛИЛАР ҒОЛИБЛИККА МУНОСИБ

Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида таэквондо (ITF) бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 600 нафардан зиёд спортчи баҳслашди.

Ўзбекистон таэквондо (ITF) федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур чемпионатдан кўзланган мақсад иқтидорли таэквондочиларни кашф этиш ва рағбатлантириш, терма жамоамиз сафига нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир маҳоратли спортчиларни жалб этишдан иборатдир.

Мусобақада Муҳаммаджон Аҳмаджонов, Абубакир Соипов, Азизбек Худойқулов, Азиз Мухторов, Лазиз Ғуломов, Сергей Соловьев, Карима Бурҳонова, Малика Ҳошимова, Сабина Маманазарова, Ирода Мирзабоева, Мухтасар Юсупова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Яна ўқинг:  Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: