КЎПТАРМОҚЛИ ФОРУМ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЭКОЛОГИЯ МУАММОЛАРИНИ ОРОЛ ДЕНГИЗИ ҲАВЗАСИГА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ИННОВАЦИЯ УЧУН ИМКОНИЯТЛАРГА АЙЛАНТИРИШ

“Сите Палас” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган Кўптармоқли Форум ана мавхуларни ўз ичига қамраб олди.
Халқаро миқёсда ўтган тадбирда хорижий ҳамкорлар ва мутахассислар, ОАВ ходимлари, вазирлик вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан очган Ўзбекистонда инновацион ривожланиш вазири, профессор Иброҳим Абдираҳмонов билан очиб, Орол денгизининг қуриб қолгани жиддий экологик муаммолардан бири эеанини таъкидлади. Бу қурғоқчилик ва тупроқнинг шўрланиши олиб келди. Миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир этувчи салбий оқибатлар- туз ва қум бўронлари, биологик унумдорлик
ҳамда биологик хилма- хиллиенинг ва экотизимнинг бузилиши, сув танқислиги ва аҳоли саломатлигини пасайиши каби муаммолар ҳақида маълумот берди.
Форумнинг асосий маърузачилари Профессор Крестина Тодерич, Мурат Ғаниев, Акмал Каримов, Искандар Абдуллаев, Мария Конюшкова, Хисаши Зузимато ва бошқа хориж мутахассилари бўлди.
Икки кун мобайнида Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Бирлашган Араб амирлиги, Африка, Тошкентниг юқори мартабали сиёсатчилари, олимлар, экспертлар ва мутахассислардан иборат 100 нафарга яқин вакиллар Sity Palace Hotel меҳмонхонасида оролбўйи ҳудудини илмий ва инновацион ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилдилар.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов кириш сўзи билан очди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, ICBA бош директори, профессор Исмахане Элуафи, Олий мажлис қонунчилик палатаси раисининг ўринбосари Борий Алиханов ва Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси GIF агентлиги раҳбари Вадим Соколовнинг маърузалари тингланди.
Форумнинг биринчи кунида томонлар ўртасида меморандум имзоланиб, 8 та мамлакатнинг экспертлари иштирокида кейинги ҳаракатлар ҳақида панель муҳоҳамаси якунланди.

Марям АХМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА

Яна ўқинг:  Fond faoliyatidan (2014/9)

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: