КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ

Жиззах шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзуида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

– Бугун мактабимиз ўғил-қизларининг ҳуқуқий билимлари яна бир бор синовдан ўтди. Уларнинг ҳозиржавобликлари – қонунларимизни пухта ўзлаштираётганлари, ўз ўрнида улардан ҳаётда тўғри фойдалана олишларининг гувоҳи бўлдик, – дейди мактаб директори Тўлқин Юнусов.

Шунингдек, тадбирда ёшлар ўртасида Конституциядан ўрин олган моддалар акс этган “Энг яхши деворий газета” кўрик-танлови ташкиллаштирилди. Ҳар бир синф ўқувчилари ўзларининг бурч ва эркинликлари кафолатланган боб ва моддаларни деворий газетада акс эттирди.

Шоира ХОЛМАТОВА,

Жиззах шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 484-мактабгача таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

– Муассасамизда энг аввало болаларнинг саломатлигига, руҳий тетиклигига катта эътибор қаратилади. Уларнинг саломатлиги доим назоратда, – дейди МТМ мудираси Нигора Алиханова. – Мазкур масканда 400 нафарга яқин ўғил-қизга таълим-тарбия берилмоқда. Тажрибали тарбиячилар кичкинтойлар билан математика, рангтасвир, мусиқа, жисмоний тарбия ва бошқа фанлар бўйича машғулотлар олиб борадилар. Логопед, психолог, мусиқа ўқитувчилари машғулотларни “Қадам-бақадам” дастури асосида ўтади. Болаларни мактабга тайёрлаш бўйича ҳар бир педагог аниқ режа асосида иш олиб боради. Шунингдек, кичкинтойларнинг бошланғич ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида ҳам самарали ишлар йўлга қўйилган.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида Конституция ҳафталиги ўтказилди.

Мазкур ҳафталикнинг илк кунларида ўқувчилар билан халқаро ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан 17-оилавий поликлиника шифокор-гинекологи М.Қаюмова суҳбат ўтказди. Шунингдек, мазкур тадбир доирасида коллеж ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” мавзусида беллашув ташкил этилди.

Ҳафталик давомида “Конституция – бахтимиз пойдевори” кўрик-танловида ўқувчилар ўзларининг турли деворий газета, иншо, буклет, реферат, мустақил иш ва қўл меҳнати асосида тайёрланган ишлари билан қатнашишди.

Д.ЭШОНХОНОВА

Юнусобод туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 56-оилавий поликлиника маънавият залида “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.

Конституциямизнинг 22-йиллиги муносабати билан Юнусобод туман ҳокимлиги, туман Хотин-қизлар қўмитаси маънавият-тарғибот маркази, туман “Камолот” ЁИҲ ва Тошкент Давлат юридик университети ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда Қомусимизнинг ташкил топиши, қонунчилигимиз, унга ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилиши, сайловга тайёргарлик, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи ҳамда муносиб номзодларга овоз бериш каби масалалар юзасидан маърузалар ўқилиб, тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Яна ўқинг:  ТАЪЛИМДА ТУРНИКЕТ ТИЗИМИ

М.АҲМЕДОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: