“Китоб тарқатувчилар” ассоциацияси тузилади

0
11
марта кўрилган.

Мамлакатимизда йилига 3 минг номдан зиёд, қарийб 60 миллион нусхада адабиётлар нашр этилмоқда. Лекин уларни жойларга арзон нархларда, тўғридан-тўғри етказиб бериш масаласида муаммолар мавжуд. Шуни ҳисобга олиб Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳузурида “Китоб тарқатувчилар” ассоциацияси тузилиши белгиланган. Бу ҳақда Бухоро туманида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л. Тангриев маълум қилди.

Халқимизни китоб маҳсулотлари билан таъминлаш ва китобхонлик маданиятини ошириш учун “Китоб тарқатувчилар” ассоциациясини ташкил этиш зарур. Мазкур ассоциация харидорлар ва китоб дўконлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаб, ўзаро меъёрни белгилаб беради, таклифлар билдиради, бу соҳадаги муаммоларни бартараф этишда кўприк вазифасини бажаради.

Яна ўқинг:  Устозлик – юксак мақом

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.