Китоб – энг яхши совға

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги 16-умумтаълим мактабида “Фарзандимга китоб совға қиламан” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда мамлакатимизда халқимиз, айниқса, ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларда мутолаа маданиятини қарор топтириш борасида самарали ишлар қилинаётгани таъкидланди. Шунингдек, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, бу борада китобхонлар, кутубхоначи ва тарғиботчилар ўртасида кўрик-танловлар ўтказишни йўлга қўйиш муҳим экани қайд этилди.

Мактабда аъло баҳоларга ўқиб, ташкилий ишларда фаол иштирок этадиган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

 

М. ЯКУБОВ,

Мирзачўл тумани

Яна ўқинг:  Чемпионат якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: