КЕКСАЛАРГА ҒАМХЎРЛИК

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан пойтахтимизнинг Учтепа тумани Қўрғонтепа маҳалласида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Унда маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, хусусан, кексалар, кўп болали оила аъзолари, туғиш ёшидаги аёллар ва болалар малакали шифокорлар томонидан текширувдан ўтди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан пойтахтимизнинг Учтепа тумани Қўрғонтепа маҳалласида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Унда маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, хусусан, кексалар, кўп болали оила фарзандлари, туғиш ёшидаги аёллар ва болалар малакали шифокорлар томонидан текширувдан ўтди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг соғлом ва узоқ умр кечириши, соғлом бола туғилиши ва вояга етишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий бригадалари томонидан 151 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

– Июль ойидан шу кунгача Учтепа туманидаги маҳаллаларда икки ярим мингдан зиёд аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдик. Аҳолига репродуктив саломатликка таъсир этувчи касалликлар, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва камолга етказишнинг муҳим омиллари, ёшларни оилага тайёрлаш каби мавзуларда тушунтириш ва тарғибот ишларини ўтказмоқдамиз, – дейди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди тиббий-ижтимоий маркази шифокори Насиба Ғаффорова.

Тиббий кўрик давомида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Хотин-қизлар репродуктив саломатлиги – соғлом келажак асоси”, “Туғруқлар оралиғини сақлашнинг аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Тиббий кўрик доирасида эҳтиёжманд оилаларга дори ва гигиеник воситалардан иборат инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Аббос ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  Ўзбекистон давлат консерваториясида “Санъат ғунчалари” II халқаро танлови бўлиб ўтмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: