“Камалак жилоси”нинг чақноқ юлдузлари

Тошкент Фотосуратлар уйида мамлакатимиздаги “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий ўтказилаётган “Камалак жилоси” болалар расмлари кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бадиий академия, “Sen yolg‘iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, мусаввирлар, санъатшунослар, ўқитувчилар, журналистлар ва “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари иштирок этди.

Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент Фотосуратлар уйида намойиш этилаётган икки юзга яқин тасвирий ва амалий санъат намуналарида акс эттирилган борлиқ, табиат, фасллар жозибаси, обод ва фаровон ҳаётимизнинг тасвирлардаги талқини катта-ю кичикни бефарқ қолдирмайди. “Камалак жилоси” болалар расмлари кўрик-танловининг якуний босқичи қатнашчилари тақдим этган бу тасвир ва амалий санъат асарлари чиндан ҳам ўзига хос ва бетакрорлиги билан ажралиб туради.

Танловда тасвирий санъат йўналишида 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Тошкент шаҳридаги 23-”Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиси Хуршид Шарипов, 11-16 ёшли қатнашчилар гуруҳида эса Тошкент шаҳридаги 30-”Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиси Роман Блохин биринчи ўринга сазовор бўлди. Амалий санъат йўналишида 4-10 ёшли иштирокчилар ўртасида Тошкент шаҳридаги 30-”Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиси Андрей Карпушин, 11-16 ёшли қатнашчилар гуруҳида Жиззах вилоятидаги 29-”Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчиси Зоя Кузнецова биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.

Ғолиблар ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари билан тақдирланди. Болажонлар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Боксчиларимиз халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: