ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг 2019 йилга мўлжалланган чора тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, унинг бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган изчил, таъсирли ва замонавий усул ва воситалардан фойдаланилган тарғибот ишларини кенг аҳоли оммаси, айниқса, ёшлар ўртасида тарғибот қилиш, уларни она ватанга муҳаббат ва садоқат, фидоийлик, энг муҳими уларда дахлдорлик фазилатларини тарбиялаш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналаримизнинг ҳозирги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай ички ва ташқи таҳдидларга қарши қаратилган тизимли ва замонавий ташвиқот ишларини ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқ саҳифаларида мунтазам эълон қилиб бориш ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида журналист ва блогерлардан иборат “Зиёлилар” блогерлар клубини шакллантириш, унинг манзилли вазифа ва йўналишларини белгилаш, ҳаракатлар стратегияси, амалга ошириш механизми, самарадор методикасини ишлаб чиқиш бугунги кун талабларидан биридир.
Айнан ана мавзунинг муҳокамасига бағишлаб жорий йилнинг 6 июль куни соат 11.00. да Тошкент шаҳридагаги «Co-Working Centre C-SPACE» марказида ўтказилган тренинг ҳам «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар билан учрашув тарзида ташкил қилинди.
Тренинг жараёнида иштирокчилардан “Зиёлилар” блогерлар клуби лойиҳаси доирасида аниқ мақсадга йўналтирилган таклиф-тавсиялар олинди, клуб фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Ушбу ўзига хос ҳамкорлик фаолияти ривожланиб бораётгани сайин оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ тизимида юртимиздаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий соҳаларнинг тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган кенг- кўламли изчил ислоҳотларни аҳоли ва ёшлар ўртасида чуқур тарғиб этиш, шу орқали уларнинг руҳияти, маънавияти ва маданиятини, тафаккурини бойитиш, ватанпарварлик, дахлдорлик, масъуллик ҳисларини ривожлантириш борасида муносиб имкониятлар яратилишига умид қиламиз.

М. Ахмедова,
А. Солиева

Яна ўқинг:  Ёшларга сайлов қонунчилиги ҳақида тушунча берилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: