Жасорат ва матонат халқимизга хос азалий хислатдир

Мамлакатимизда элда обрў топган отахон ва онахонларнинг бой тажрибасидан ёш авлод тарбиясида кенг фойдаланишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Зеро, ўғил-қизлар маънавиятини юксалтириш, уларда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, эртанги истиқболи учун масъулият туйғусини мустаҳкам қарор топтиришда нуронийларнинг маслаҳат ва йўл-йўриқлари улкан аҳамият касб этади.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ўтказилган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!” деб номланган маърифий тадбир фикримизнинг тасдиғидир.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида ўтказилган тадбир кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 6 мартдаги “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонлари кексаларга иззат-икром кўрсатишнинг янги истиқболларини белгилаб берди.

Тадбирда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Ушбу тадбирда санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди.

М.ТОЛИПОВА,

“Sog‘lom avlod”мухбири

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015-17)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: