Жамғарма фаолиятидан (2014/2)

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Нукус тумани “Ўрник” овул фуқаролар йиғинида жойлашган ҳарбий қисмда хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларидан жами 65 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тошкент шаҳри жамғарманинг таянч маскани Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда ички ишлар тизимида хизмат қилувчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари орасида “Соғлом бола – миллат келажаги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тошкент вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат қилувчи ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, улар ўртасида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Соғлом бола – Ватан таянчи” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Жиззах тумани Учтепа мавзесида жойлашган 2 та ҳарбий қисм ва Марказий ҳарбий округ штаби алоҳида қўриқлаш ва таъмирлаш взводининг 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари” ва “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун”халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Оила қўрғонининг чамани фарзанд

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: