Жамғарма фаолиятидан (2013-46)

Жамғарманинг тиббий-ижтимоий маркази шифокорлари томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги “Олмазор” ва “Шарқ тонги” маҳаллаларида ўсмир қизлар ўртасида тиббий маданиятни шакллантириш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби мавзуларда давра суҳбати уюштирилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан вилоят Эндокринология диспансерида рўйхатда турувчи 193 нафар бемор болага совғалар топширилди. Шунингдек, Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Комбат Айкидо федерацияси билан ҳамкорликда болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақа ғолибларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда Бадиий гимнастика федерациялари билан ҳамкорликда ўсмир қизлар ўртасида вилоят очиқ чемпионатини ташкил этди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Тойлоқ туманининг “Бахшитепа” қишлоқ врачлик пунктида жами 110 нафар аҳоли ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Қашқадарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Миришкор туманининг “Кўҳна Фазлий” ва “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 155 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Менинг армиям – менинг фахрим!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: