Жамғарма фаолиятидан (2013-10)

Жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж марказида Тошкент Ахборот технологиялари университети факультетининг жами 35 нафар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Чилонзор туманидаги 162-мактабнинг жами 98 нафар ўсмир қизлари ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Сайхунобод туманидаги 6-мактабда жами 100 нафарга яқин ўқувчи қизлар иштирокида “Қизлар давраси” кўрик-танлови ўтказилди. Ғолибларга жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Урганч шаҳар 1-,2-сонли академик лицейларида ўқувчи қизлар ўртасида спорт тадбирлари ўтказилиб, давра суҳбатлари ташкил этилди.

Самарқанд вилояти жам­ғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Пастдарғом тумани “Гўзалкент” қишлоқ врачлик пунктида жами 324 нафар аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўсмир қизларга “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” ҳамда “Қариндошлар ўртасида никоҳ нима учун хавфли” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этди.

Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Пахтакор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида жами 247 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик жараёнида фертиль ёшидаги аёлларга тегишли маслаҳатлар берилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасида истеъдодли рассом Виктория Трошинанинг “Ҳар бир лаҳза ғанимат” деб номланган расмлар кўргазмаси очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Аббосжон Эргашев,

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-47)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: