ЖАМFАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2013-23)

Сурхондарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Термиз шаҳридаги Миллий хавфсизлик хизмати спорт мажмуасида ўсмир қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. Мусобақа совриндорлари жамғарма вилоят филиалининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Урганч шаҳар 2-сон умумтаълим мактабида спортнинг стол тенниси тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Унда барча туманлардан 50 нафар иштирокчи қатнашди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Вилоят ёш спортчилар марказида вилоят Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда спортнинг гимнастрада тури бўйича спорт фестивалини ўтказди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали ходимлари томонидан вилоятдаги бир нечта ўрта-махсус касб-хунар таълими масканларида “Гиёҳвандликни тўхтатайлик!”, “Соғлом она – соғлом бола”, “ОИВ инфекцияси”, “Ирсий касалликлардан огоҳ бўлинг!” мавзуида маъруза ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” жам­ғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: