Жакарта яна бир йирик мусобақага мезбонлик қилади

6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Шу кунларда Ўзбекистон делегациясининг катта қисми Параосиё ўйинлари ўтказиладиган Жакарта шаҳрига етиб борди. Спортчи ва мураббийларимиз мусобақа давомида Кемайоран даҳасидаги Паралимпия шаҳарчасида истиқомат қилишади. Мазкур ўйинларда спортчиларимиз Паралимпия спортининг дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг турларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Маълумот учун, 6 октябрь куни Жакартадаги “Gelora Bung Karno Stadium”да мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 7 октябрдан эса асосий мусобақаларга старт берилади.

 

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Қоратоғ этагидаги зиёратгоҳ

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: