Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистонга келади

Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Женева сафари давомида Соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус билан икки томонлама алоҳида учрашув ўтказди. Ўзаро мулоқот чоғида юртимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасининг оширилаётгани, шунингдек, соҳада қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар, истиқболдаги режалар ва дастурлар ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат давомида Т. Гебрейесус мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди ва ушбу тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлиш мақсадида шу йилнинг ўзида юртимизга ташриф буюришини билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасида мамлакатимиз манфаатларини ҳимоя қилувчи кўп томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳар доим тайёр эканлигини таъкидлади.

Яна ўқинг:  ЮРТИМИЗДА ЯНА БИР БОР: “TASHKENT CHALLENGER – 2014”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: