Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда

Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги мамлакатимиз тарихида биринчи марта Тошкентга олиб келинди.

Мазкур кубокнинг дунё узра айланиши илк маротаба 2006 йили Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бошланган эди. Бу галги чемпионат кубоги 221 кун давомида 90 та шаҳар бўйлаб олиб ўтилиши режалаштирилган. Кубок мазкур тур доирасида жами 149 минг 576 километр 780 метр масофани босиб ўтади.

Жаҳон чемпионати кубогини Тошкентга 1998 йилги жаҳон чемпиони Кристиан Карамбё олиб келди. Жаҳон чемпионати кубоги кутиб олингандан сўнг, пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирдан сўнг кубокни намойиш этиш маросими ташкил этилди.

Маълумот ўрнида ушбу кубокнинг оғирлиги 6,175 килограммни ташкил қилади. Унда жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган барча мамлакатларнинг номи ва йили ўйиб ёзилган бўлиб, ушбу давлатлар узра олиб ўтилади.

Яна ўқинг:  “Кечмагай мард дўстидан...”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: