ИСТЕЪДОД ВА ИЗЛАНИШ ЭЪТИРОФИ

Пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида 26 декабрь куни “Эътироф – 2014” Миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, кино, театр, мусиқа ва рақс, тасвирий санъат соҳаси фидойилари, кенг жамоатчилик вакиллари, устоз-мураббийлар, талабалар иштирок этди.

Ўтган йил мамлакатимиз маданий-маърифий ҳаётида унутилмас воқеаларга бой бўлди. Юртимизнинг барча ҳудудларида муҳташам маданият саройлари, янги-янги истироҳат боғлари, болалар мусиқа ва санъат, спорт мактаблари қуриб фойдаланишга топширилди.

– Мамлакатимизда инсон манфаатларига устувор аҳамият қаратиш, фан, таълим, маданият ва санъат, бадиий ижод, спорт соҳаларининг гуллаб-яшнаши йўлида яратилган чексиз имконият ва шароитлар биз, ижодкорларни янада самарали фаолият кўрсатишга чорлайди, – дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри актёри, “Эътироф – 2014” миллий мукофотининг “Йилнинг энг яхши театр актёри” номинацияси ғолиби Умирбай Қосимбетов. – Маданият ва санъат, илму маърифат аҳлига кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва эътироф юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асраб-авайлаш, истиқлол неъматларини кўз қорачиғидек ардоқлаш, ёш авлод тарбияси, маънавиятини юксалтириш, уларнинг диди ва тафаккурини тўғри шакллантиришдаги масъулиятни астойдил ҳис этишга руҳлантиради.

Тадбирда турли йўналишлар бўйича ғолибларга диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари топширилди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  ЯХШИЛАР КЎМАГИ БИЛАН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: