ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ВА ТАРМОҚДА КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли сонининг ортиб бораётгани, нон ва нон махсулотларига бўлган талаб кундан кун ортиб бормоқда.
Бу эса соҳада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тармоқда кооперация алоқалапини жадаллаштириш, инвестиция асосида янги технологиялатни киритиш, сифат ва самарадорликни оширишни талаб этмоқда.
Жорий йилнинг 3 октябр куни “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан ўтказилган семинар айнан шу масалаларига бағишланди. Семинарда компания раҳбарияти ва мутахассислари, компания таркибидаги 44 та тизим корхоналарининг ишлаб чиқариш бўйича директорлари, нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисосланган масъулияти чекланган жамиятлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Айтиш жоизки, семинарни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарорига асосан, юртимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ягона тизимни яратиш, тармоқ ва ҳудудларда ушбу соҳани маҳаллийлаштириш, қувватлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш орқали бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда кооперация алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, импорт ҳажмини оптималлаштириш юзасидан белгиланган топшириқларни тизим корхоналарига жорий этишдан иборат.
Семинарни очиб берган Ўздонмаҳсулот АК раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Узоқов ўз маърўзасида
фаол инвестиция сиёсати – барқарор иқтисодий ривожланишга эришишнинг энг муҳим шартларидан эканлигини, соҳани янада ривожлантириш учун янги технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришда бутловчи ва эҳтиёт қисмларни четдан қиммат нархларда сотиб олмасдан, балки ўзимизда ишлаб чиқариш, сифат ва самарадорлик, келажакда халқимизни сифатли нон ва нон маҳсулотлари билан таъмилашда замин яратишини таъкидлади.
Жумладан, Алижон Абдуллаев раҳбарлик қилаётган Наманган вилояти Учқўрғон «Нон махсулотлари» АЖнинг қоп 40 нафар ишчи ходимлар фаолият кўрсатаётган биргина цехи Финландия давлати «Fardan» компаниясининг замонавий технологияси билан таъминлангани, янги технология асосида бир йилда 60 миллион дона қоп ишлаб чиқарилиб, Наманган, Фарғона ва Андижон тегишли корхоналарни 50 кг.сиғимга эга қоплар билан таъминлаётгани, келажакда ишлаб чиқариш миқдорини янада ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, электр энергиясини тежаш ва таннархни арзонлаштириш кабиларга эришаётгани бунинг яққол мисолидир.


Инвестиция иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучидир. Мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати юритилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий инвеститциялар жалб этилиши натижасида кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2019 йилги Инвестиция дастури доирасида “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналари томонидан умумий қиймати 16,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 12 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича жадал иш олиб борилмоқда. Бу лойиҳаларнинг барчаси ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга қаратилган бўлиб асосий мақсад ресурс тежамкорлигига эришиш, маҳсулот сифатини оширишга қаратилган.
Маълумки, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси таркибидаги 44 та корхоналарда:
109 та нон ишлаб чиқарувчи цехлар;
67 та уруғлик цехи;
52 та тегирмон цехи;
46 та омухта ем цехи;
42 та макарон цехи;
16 та ёрма ишлаб чиқарувчи цехлар мавжуд.
Тармоқда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни самарали ташкил этишда кўмаклашибгина қолмай, корхоналарда электр энергия сарфини 20-25 фоизга қисқартиришга ёрдам бермоқда. Бундан ташқари, маҳсулот сифати ошиб, ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитлари яхшиланишига эришилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, компания таркибидаги корхоналарда саноат хавфсизлиги таъминланмоқда. Соҳага янги ва замонавий технологияларни жорий этишда Германия, Туркия, Россия, Украина ва Хитой давлатларининг илғор компаниялари билан хамкорлик алоқалари ўрнатиб келинмоқда.
“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси томонидан олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар ғаллакор деҳқонларимиз томонидан етиштирилган буғдойни қайта ишлаб халқмизни сифати кафолатланган маҳаллий ун ва ун маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Яна ўқинг:  Ҳамкорлик истиқболлари

Марям АХМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: