“InnoWeek-2018”: иккинчи кун натижалари

2018 йилнинг 24 октябрь куни “Ўзэкспомарказ”да хорижий илмий-инновацион марказлари, инвестицион фондлари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида “InnoWeek-2018” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини давом эттирди.

Тадбирнинг биринчи куни 1789 та ташриф буюрувчи келган бўлса, 24 октябрь куни бу сон 1600 тани ташкил этди. Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, турли соҳада фаолият юритувчи мутахассилар ва оммавий ахборот воситалари ҳафталикнинг иккинчи кунида ҳам анчагина фаол бўлишди.

Кўргазманинг иккинчи кунида Вазирлик ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этган “Инновацион ғоялар банки” учун респондентлар томонидан 13 та (23 октябрь куни 20 та) ғоя таклиф этилди. Булар автомобилсозлик, ипакчилик, электр энергияси ва газ таъминоти соҳаларига тааллуқлидир.

Мисол тариқасида, Тошкент шаҳри Учтепа туманидан ташриф буюрган Хожибеков Нурбек томонидан муқобил электр энергияси локомотиви ва моторини ишлаб чиқиш ғояси таклиф этилди. Ғоя эгаси томонидан Мазкур ғояни амалга ошириш учун 200 минг АҚШ доллари кетиши ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Lotus Engineering компаниясига стартап лойиҳаси учун лойиҳалар танловида иштирок этиш лозимлиги тушунтирилди. Бундан ташқари, “Smart New Technologies Systems” томонидан ишлаб чиқилган “IT Университет” таълим муассасалари учун кўп тармоқли тизимни пойтахтимизда талабалар контингенти кўп бўлган 3-4 та олийгоҳда синаб кўриш таклифи берилди.

Халқаро инновацион кўргазмада тегишли мувофиқликда жойлаштирилган инновацион ишланмалар ва тижоратлаштирилган илмий ва илмий-техник ишланмалар бўйича:

  • қишлоқ хўжалигида инновациялар – 14 та; Улардан бири Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази 5 минг тонна буғдой уруғи тайёрлаб бериилиши учун қирғизистонлик ва афғонистонлик ҳамкорлар билан 20 млн. АҚШ доллари миқдорида шартнома имзоланди;
  • давлат бошқарувида инновациялар – 11 та;
  • ижтимоий соҳадаги инновациялар – 14 та резидент;
  • иқтисодиётнинг реал секторидаги инновациялар – 11 та; Улардан бири “SELENGUR” МЧЖ Германиянинг ABM компанияси билан тузилган 9,4 млн. евродаги шартнома бўлиб, унга кўра турли хил транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари етказиб берилади. Шунингдек, “FAR-DRILLING CHEMICALS” МЧЖ қозоғистонлик ҳамкорларга “ФАР СПАС” номли ўт ўчириш суюқлиги етказиб бериш учун 250 млн. сўмлик экспорт шартномаси тузиш борасида келишиб олган. Шартнома қисқа муддатларда тузилади ва тегшишли турдаги маҳсулотлар етказиб берилиши чоралари кўрилади4
  • тижоратлаштирилган илмий ва илмий-техник ишланмалар – 43 та.
Яна ўқинг:  Атлантика кенгаши экспертлари: буюк тарихга эга Ўзбекистон ажойиб келажак яратишга муносиб

Шунингдек, “ITTIFOQ” МЧЖ ва Корея Республикасининг “HANWOORI Co. Ltd.” компанияси билан 3 млн. АҚШ доллари миқдорида NACLE номли минерал ўғитлар экспорти борасида шартнома имзоланди.

“Халқаро савдо маркази” (ITC) биносида куннинг биринчи ярмида “Аграр соҳада инновациялар” мавзусида иккинчи сессия ўз ишини бошлади. Рам Шарма (Ҳиндистон, “ИКАРДА” ташкилоти координатори), Азиз Нурбеков (ФАО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси), Қувонч Чинор (Туркиянинг Informascope компанияси бош директори), Ю. Королишин (Польшанинг AgroJet Sp.z.o.o. компанияси президенти), Эвард Ли (Agronomist Nirlab Cj. Ltd бош директори) каби хорижлик ва иккита маҳаллий мутахассислар ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар. Исроил давлатида томчилатиб суғориш технологияси ҳақида маъруза юзасидан савол-жавоблар кўпроқ бўлиб, бу масала юртимиз қишлоқ хўжалигида анчагина долзарб мавзу эканлиги яна бир карра ойдинлашди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: