ИЛМ – КЎПГА, ҲУНАР – КЎККА ЕТКАЗАР

Португалия пойтахти – Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтган “Вера – 2014” халқаро тасвирий санъат кўргазмасида Бухоро вилоятининг Ғиждувон кулолчилик мактаби вакили Алишер Нарзуллаев бош мукофот – Гран-прига сазовор бўлди.

Саккизинчи бор ўтказилган кўргазмада Ўзбекистон, Германия, Франция, Чехия, Исроил, Озарбайжон, Россия, Эрон ва бошқа давлатлардан 100 га яқин ҳунарманд амалий безак санъати, рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва архитектура каби йўналишлар бўйича ўз ижод намуналарини намойиш этди.

Кўргазмада Марказий Осиёдан ягона ҳунарманд, мамлакатимиз вакили – бухоролик таниқли кулол Алишер Нарзуллаев учун ажратилган павильондан миллий сополсозлик санъатимиз маҳсулотлари – товоқ, кўза, пиёла, коса ва бошқа жиҳозлар ўрин олди. Миллий буюмларимиз хорижлик иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Амалий безак санъати йўналиши қатнашчилари орасида ҳамюртимизнинг маҳорат билан ишланган сопол буюмлари, уларда миллий анъаналар устуворлиги, ранглар уйғунлиги, нақшларнинг ғоят сержило ва нафислиги ҳакамлар ҳайъати томонидан юксак баҳоланди ва Алишер Нарзуллаевга бош мукофот – Гран-при топширилди.

Алишер Нарзуллаев – сополсозликда ўз йўли ва услубини яратган ҳунарманд. Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови ғолиби. “Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” фахрий унвони билан тақдирланган.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  ZAMONAVIY TIBBIYOT: MALAKA VA TAJRIBA UYG‘UNLIKDA

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: