Реклама

Икки нокаутчи боксчимиз бир кунда жанг қилади

 Россияда жорий йилнинг 10 февраль куни профессионал боксчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Унда ҳамюртимиз Равшан Эргашев ўрта вазн тоифасидаги иккинчи жангини ўтказади. Ёш боксчимиз россиялик Илья Баландинга қарши беллашади. Шунингдек, енгил вазн тоифасидаги баҳсда яна бир спортчимиз Равшанбек Умурзоқов мезбон боксчиси Рустам Нугаевга қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Р. Эргашев бундан олдинги жангида қозоғистонлик Рустам Сваевни техник нокаутга учратган бўлса, Р. Умурзоқов фаолиятидаги биринчи учрашувида россиялик Евгений Смеловни нокаут қилган эди.

Яна ўқинг:  “Мен бахтли онаман”
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: