“Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида халқаро конференция

Пойтахтимиздаги “Miran International” меҳмонхонасида “Ижтимоий тадбиркорлик ва ННТ: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда ижтимоий тадбиркорлик, унда Ўзбекистон тажрибаси ва Франция, Туркия, Германия, Австрия каби ривожланган давлатларидаги амалиёт таҳлил этилди, соҳа ривожи бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференциянинг биз учун аҳамиятли жихати унда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциатсияси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш Фонди томонидан жорий этилган грант совриндорлари ҳам тақдирланди.

Жумладан, грант дастурида “Томорқа даромад манбаи” лойиҳаси билан иштирок этган Ўзбекистон Ёш фермерлари Кенгаши 5 000 000 сўмлик грант совриндори бўлди. Грант сертификати Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Қозоғистон ва Ўзбекистон бўйича минтақавий директори Хенриетте Кифер ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори бош маслахатчиси Юрген Беккер томонидан конференцияда иштирок этган Кенгаш мутахассисига топширилди. Шунингдек. Республика Ёш фермерлари Кенгаши грант совриндори сифатида Sharq Telekom компанияси томонидан тақдим этилган бир ойлик бепул интернет хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлди.

Х.ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Диққат, “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”!

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: