Ижро интизомига қатъий риоя қилиш – тараққиётнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни Тошкент шаҳрида йиғилиш ўтказилди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал хизматлар, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси ҳамда Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарлари билан бирга ушбу комплекслар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарларининг жорий йил биринчи ярим йиллиги якунлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, иккинчи ярим йилликдаги долзарб вазифалар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди ва ҳар томонлама, атрофлича муҳокама қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган давр мобайнида мазкур комплекслар таркибига кирувчи соҳалар бўйича муайян натижа ва марраларга эришилган бўлса-да, хотиржамликка берилмасдан, ҳали ечимини кутаётган масалаларни таҳлил қилиш, мавжуд резерв ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш чораларини ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Яна ўқинг:  Яхна ичимликлар: унинг сифатига ким жавоб беради?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: