II ХАЛҚАРО ФАРМАЦЕВТИКА АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 14 март куни «Hayat» меҳмонхонасида «Дорихонада кактуснинг нархи қанча?» мавзусида Халқаро II Фармацевтика анжумани ҳамда йилнинг энг муҳим «PНARMCLUB AWARDS» тақдимоти бўлиб ўтди.
Халқаро фармацевтика анжуманида бир қатор хорижий ва маҳаллий маърузачилар, шунингдек, дорихона соҳасида бизнес юритиш ва тизимни янада ривожлантириш бўйича мутахассисларнинг фармацевтика йўналишига бағишланган турли мавзулардаги маърузалари ва тақдимотлари ўтказилди.
Анжуманда Россия Федерациясидан фармацевтика бизнесини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси, Россия фармацевтика маркетинги уюшмаси мутахассиси Авел Лисовский, Украина давлатидан бизнес-тренер Юрий Чертков, Қозоқистондан «Евразия тиббиёт уюшмаси раиси Жупар Байпакбаева, Германиядан соҳа мутахассиси Ольга Гранцова ҳамда Ўзбекистондан «Мерос» корпорацияси раҳбари Максим Костромский, «АРРТЕСНКА» лойиҳаси бошлиғи Ильгиз Нургалимовлар сўзга чиқиб, онлайн дори-дармонлар сотиб олиш, тизимда онлайн қулайликлар яратиш, соҳага оид ютуқ ва камчиликлар, уларни бартарай этиш, маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан аҳолига арзон ва сифатли дори-дармон маҳсулотларини етказиб берилишини таъминлаш, тизимда хорижий тажрибаларни қўллаш кабилар ҳақида маъруза қилинди.
Эътиборли жиҳати, анжуманда бир қанча маҳаллий ва хорижий дори-дармон ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг кўргазмаси, баннер ва рекламалари намойиш этилиб, Халқаро «Буйрак куни» муносабати билан «Grand Medical» фирмаси томонидан буйракдаги тош ва қумларни бартараф этувчи «TUTUKON» суюқлиги акцияга қўйилиб, ютуқлар ўйналди.
Шунингдек, ”Azia farm” консалтинг томонидан ютуқли ўйинлар ташкил этилиб, ютуқ эгаларига совғалар топширилди.
Анжуманни ўтказишдан мақсад, мамлакатимизда дорихона бизнесини янада ривожлантириш, фаолият кўрсатаётган фирма ва дорихоналарни етарли даражада сифатли ва арзон дори-дармон маҳсулотлари билан таъминлаш, соҳада малакали ходимларни тайёрлаш, Фармацевтика Ассоциацияси қошида ўқув маркази очиб соҳа мутахассисларини, айниқса, ёш кадрларни билимларини мустаҳкамлаб боришдан иборат.
Анжуман ниҳоясида
-йилнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси,
-йилнинг хорижий ишлаб чиқарувчиси,
— йилнинг энг таниқли ОТС(рицептсиз бериладиган)дори воситаси,
-йилнинг энг таниқли тиббий техника бренди,
-йилнинг энг таниқли БФҚ (биологик фаол қўшимчаси0 воситаси,
-йилнинг дорихона тармоғи ва йил дорихонаси номинациялари бўйича аниқланган ғолибларга сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда илк бор глобал тадбиркорлик ҳафталиги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: