Адлия вазирлиги ишга таклиф қилади. Ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача!

0
21
марта кўрилган.

ЭЪЛОН!
Адлия вазирлиги вазирлик марказий аппаратидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
– олий юридик маълумот;
– давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
– юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;
– ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Вазифалари:
– қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
– ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
– юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш;
– давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишлари ҳолатини мониторинг қилиш ва ушбу ташкилотлар юридик хизмати фаолиятини методик таъминлаш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
– янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш;
– ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
– статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.
– статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

– ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари). Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати қўшимчалар бериб борилади;
– 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
– уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш.
Бундан ташқари:
– адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
– илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақасини kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Манба: Адлия вазирлигининг
“Ҳуқуқий ахборот” тел.тармоғи

Яна ўқинг:  Ғурур ва ифтихор рамзи

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.