Реклама

Ҳоким инновацион ғоялар учун 65 миллион сўм ажратди

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида ёш тадбиркорлар, ҳунарманд ва фермерлар ҳамда ёшлар томонидан яратилган инновацион лойиҳалар ва маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

Навбаҳор, Кармана туманлари ва Навоий шаҳридан иштирок этган ёшларнинг янги ишланмалари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Тадбир давомида мамлакатимиздаги машҳур брендлар асосчилари, муваффақиятга эришган ва тажрибали тадбиркорлар иштирокида ёшлар учун “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида “Маҳорат дарслари” ташкил этилди. Кўргазмада намойиш этилган инновацион лойиҳалар учун вилоят ҳокими 65 миллион сўм маблағ ажратди.

Яна ўқинг:  КОНСТИТУЦИЯ ҲАФТАЛИГИ
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: