Ҳоким ҳарбийлар билан учрашди

Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани ҳокими ҳудудда жойлашган ҳарбий қисм хизматчилари билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда Қуролли Кучларимиз салоҳиятини юксалтириш, замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қуролланган, бугунги кун талабига тўла жавоб бера оладиган ихчам ва ҳаракатчан миллий армиямизни шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Мулоқот давомида Чилонзор тумани ҳокими Д. Ҳидоятов ҳарбийлар ҳаёти, хизмат жараёнлари билан танишди. Уларнинг хизмат ва оилавий шароитларини янада яхшилаш, ҳарбий касб нуфузини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар, айниқса, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий тарбияси, уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш ва бошқа масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Ҳарбий қисмда бўлиб ўтаётган бу каби мулоқотлар мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитларини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Б. РАҲМАТОВ

Яна ўқинг:  Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: