Ҳайвонот ва наботот олами қонун ҳимоясида

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида янги таҳрирдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳиятини нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига етказишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларда жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кенгайтириш билан боғлиқ устувор йўналишлар ўз аксини топган. Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурларни ҳаётга татбиқ этиш, бу йўналишда жамоат экологик назоратини амалга ошириш ва бошқа тадбирларда иштирок этиши мумкинлиги белгиланган.

Семинарда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоат экологик назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари, янги таҳрирда қабул қилинган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга оид қонунлари ҳаётга татбиқ этишда жамоат ташкилотлари иштирокининг ҳуқуқий асослари ва уни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари бўйича маърузалар тингланди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

 

М. ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Бепул таълим олиш ҳуқуқи: бу ҳам имконият, ҳам тараққиёт демак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: