ҲАМЮРТЛАРИМИЗДАН ЯНГИ РЕКОРДЛАР

Португалиянинг Фунчал шаҳрида сузиш бўйича ўтказилаётган Европа очиқ чемпионатининг дастлабки кунидаёқ Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган уч нафар спортчимизнинг барчаси совринли ўринларни эгаллаш билан бирга, жаҳон ва Осиё рекордларини ҳам янгилашга муваффақ бўлдилар.

100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш мусобақасида иштирок этган ҳамюртимиз Муслима Одилова белгиланган масофани 1: 04, 98 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилади. Худди шу масофага бўлиб ўтган мусобақада яна бир ҳамюртимиз Шоҳсанам Тошпўлатова 1: 05. 81 натижа билан япониялик Касомото Акарига тегишли бўлган (01: 22, 00) натижани янгилади.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага баттерфляй усулда сузиш бўйича ўтказилган мусобақада ҳам янгиланган Осиё рекорди Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига тегишли бўлди. Тажрибали спортчимиз, Паралимпия ҳамда Параосиё ўйинларида рекорд кўрсаткичларни янгилаш ҳадисини олган Кирилл Панков Португалияда ҳам анъанани давом эттиряпти. У белгиланган масофани 00: 57, 97 сонияда сузиб ўтиб, япониялик Томита Учуга тегишли бўлган Осиё рекордини (01: 04, 73) катта фарқ билан янгилашга муваффақ бўлди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  “Наврўз садолари” фестивали янги номларни кашф этди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: