Ҳамюртларимиз Марказий Осиёда биринчи

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида ушу бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда мамлакатимиз ушу федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистондан келган икки юздан зиёд спортчи ўзаро ғолиблик учун куч синашди.

Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада Фарҳод Файзуллаев, Беҳруз Расулов, Шоҳруҳ Исломов, Жалолхон Маматов, Жамшид Сайфуддинов, Сабина Жўраева, Севара Тўхтаева мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган бўлса, қозоғистонлик ушучилар иккинчи, Қирғизистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Арзон ва сифатли дори-дармон. Ислоҳотлар ўз самарасини беряптими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: