ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

17 сентябрь куни «Пойтахт» бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда «Экологик ахборотнинг ҳамкорликдаги тизими (СЭИС) бўйича бохабарликни ошириш» мавзусида матбуот анжумани ҳамда миллий семинар бўлиб ўтди.

Марказий Осиё учун минтақавий экологик дастурининг “ЭУРЭCА” “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилаш учун экологик масалалар бўйича бохабарликни мақсадли ошириш (АWАРЭ)” лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.

Ушбу анжуманда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Табиатни муҳофаза қилиш ва Статистика қўмиталари, Ўзгидрометереология маркази ва бошқа экологик маълумотларни тўплаб тарқатувчи вазирлик ва идоралар, Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг (МКВК) Илмий-ахборот маркази мутахассислари, экспертлар ҳамда халқаро ташкилотлар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Лойиҳа 2012-2014 йилларда Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда учта йўналишда, яъни сув ресурслари тозалигини сақлаш, уни тежаш мақсадида, ишлатиб қайтарилган сувларни қайтадан сув таъминотида ишлатиш, экологик ахборотнинг ҳамкорликдаги тизими (СЭИС) каби ва бошқа энг кўп қўлланиладиган амалиётлар тўғрисида, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим компоненти бўлган барқарор фойдаланиш, ишлаб чиқиш ва энергиядан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш жараёнига хусусий секторни жалб қилинишини таъминлаш бўйича амалга оширилади.

Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Нобер Жустен, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори Талайбек Макеев, Лойиҳа раҳбари Вероника Юдина, Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Толиб Султанов ва бошқа ташкилот мутахассислари экологик ахборотнинг ҳамкорликдаги тизимини (СЭИС) Паньевропа минтақасида йўлга қўйиш тажрибаси ҳамда уни Ўзбекистонда тадбиқ этиш эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотлар ҳақида гапирдилар ҳамда ўзаро тажриба алмашдилар.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  НАЖОТКОРЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: