ГИМНАСТИКА БАРЧА УЧУН

Пойтахтимизнинг Яккасарой тумани “Қушбеги” маҳалласида жойлашган 38-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 14 ёшгача бўлган имконияти чекланган болалар ўртасида “Гимнастика барча учун” деб номланган спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад имконияти чекланган болаларнинг жамиятга мослашиши (интеграциялашуви)га ёрдам беришдан иборат.

Бу жараёнда ногирон болаларнинг спортга кенг жалб этилаётгани улар саломатлигини яхшилаш, ўзига ишонч, қатъият, мақсад сари дадил интилиш каби фазилатларни мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилаётир.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

М. ҚУРБОНБОЕВА

Яна ўқинг:  Оилага тайёрлаш мактабдан бошланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: