Реклама

Футболчи-шифокорларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этадилар

 Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллага кирган бир пайтда дунё шифокорлари ўртасидаги жаҳон биринчилиги мусобақалари ҳам бошланди.

30 июндан 8 июлга қадар Чехия пойтахти Прага шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли беллашувда футбол тараққий этган Бразилия, Аргентина, Германия, Англия, Мексика каби 22 мамлакатнинг шифокорларидан иборат терма жамоалар иштирок этмоқда.

Мамлакатимиз шифохоналарида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларидан таркиб топган терма жамоамиз ҳам ўз тарихида тўртинчи бор мазкур мусобақада қатнашмоқда. Маълумот учун, ўтган йили Австрияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз ўзларининг муносиб иштироклари билан ярим финалгача етиб бориб, кучли тўртликдан жой олган эди.

Ушбу терма жамаони тузиш учун дастлаб йил бошида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан шифокор футбол жамоалари иштирокида саралаш турнири ўтказилди. Бу турнирда жами 180 нафардан ортиқ шифокор-футболчилар иштирок этган бўлса, турнир якунига кўра, энг кучли 26 нафар маҳоратли ўйинчи терма жамоа учун танлаб олинди. “Бунёдкор” профессионал футбол клуби мураббийи Сергей Чагудаев ва Денис Карсниченько жамоанимусобақага тайёрлади.

Яна ўқинг:  Одамларни рози қилиш – бош мақсадимиз. Шу мақсадга эриша оляпмизми?
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: