Фуқаролик жамияти кўзгуси

Самарқандда “Мамлакатни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнларида нодавлат электрон ОАВ ролини ошириш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган медиа кунлари доирасида ташкил этилди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари ва ваколатхоналари вакиллари, Германия, Франция, Литва, Болгария, Чехия, Россиядан келган экспертлар, пойтахт ва ҳудудий телерадиостанциялар раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

Анжуман экспертлари Ўзбекистонда нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун яратилган шароит ва имкониятларни юксак баҳолаб, бу борада ўз тажрибаларини баён қилди.

Тадбир доирасида “Журналистларнинг янги авлоди шаклланишида замонавий трендлар ва ёшлар аудиториясини кенгайтириш истиқболлари: кўзгуда – мультимедиа журналистикаси” мавзусида “Навқирон журналистлар” медиа-кемпи ўтказилди.

Актам БЕРДАНОВ,

Самарқанд вилояти

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: