ФОНД фаолиятидан (2014/42)

Наманган вилояти фонднинг минтақавий филиали томонидан “Пунгон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Пунгон, Мирзаорол, Яккатут ва Найман қишлоқ врачлик пунктларида яшовчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар орасидаги никоҳниниг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллий аҳоли орасида мавзуга оид 5 та давра суҳбати ташкил этилди.

Андижон вилояти фонднинг минтақавий филиали вилоят Халқ таълими, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамоат фонди вилоят бўлими, cоғлиқни сақлаш тизими ходимлари иштирокида Бўз туманида никоҳ ёшидаги ўсмир қизларни тиббий кўрикдан ўтказдилар. Шунингдек, “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошлар ўртасида никоҳ нима учун хавфли?” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Навоий вилояти фонднинг минтақавий филиали томонидан Қизилтепа туманининг “Бўстон”, “Тавоис”, “Хомработ”, “Ғардиён” маҳаллаларида истиқомат қилуви аҳоли ўртасида ва Навоий шаҳридаги Ахборот технологиялари коллежида таҳсил олаётган талабалар ва Қизилтепа туманидаги 4-, 8-, 9-, 21-, 22– ва 36-сонли умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи ёшлар ўртасида “Таълимнинг мажбурийлиги ва изчиллигини таъминлаш” мақсадида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Бухоро вилояти фонднинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан касб-ҳунар коллежларида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС нима?” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015/15)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: