ФИДЕ президенти ўзбекистонлик 7 ёшли шахматчи қиз билан дуранг ўйнади

ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов 16 июнь куни Тошкентга ташриф билан келди.

Кирсан Илюмжинов Тошкентга шахмат бўйича Марказий Осиё давлатлари Ҳудудий чемпионатининг очилиши куни келди. ФИДЕ президенти шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабига борди ҳамда у ерда мактаб ўқувчилари ўртасида Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибаси 7 ёшли Одина Олимова билан дўстона партия ўтказди. Партия дуранг билан якунланди.

Шунингдек, ФИДЕ раҳбари Туркманистон шахмат федерацияси президенти, халқаро гроссмейстер Оразли Аннагелдиев, Ўзбекистон шахмат федерацияси биринчи вице-президенти Ҳусан Турдиалиев ва вице-президент Баҳодир Умурзоқов билан шахмат Академияси тарбияланувчиларига катта шахматларда дуранг таклиф қилди.

Кирсан Илюмжинов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Искандар Жўраев томонидан рамзий юришлар қилиниб, шахмат бўйича Ҳудудий чемпионат очиб берилди.

Тадбир давомида ФИДЕ президенти эсдалик медали билан тақдирланди, кейин эса ФИДЕ раҳбари қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

fidi32

Ўзбекистон шахмат федерацияси

матбуот хизмати

Яна ўқинг:  Ранг тасвирда ўтган аср манзаралари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: