Фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан

Чирчиқ Олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда курсантлар, офицерлар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани, ҳарбий хизматга ёшларимизнинг қизиқиш ва интилиши тобора ортиб, Ватан ҳимояси шон-шарафли фаолиятга айлангани алоҳида таъкидланди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила-аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

“Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ўтказилган тадбирда “Ўзбегим ёшлари” ансамбли ҳамда “Суғдиёна” халқ чолғулари миллий камер оркестри томонидан тақдим этилган маданий дастур барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: