ФАХРИЙЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ СТАРТ ОЛДИ

Спортнинг шахмат тури мия фаолиятини яхгилайдиган, хотирани мустаҳкамлайдиган, ўйлашга ва фикрлашга чорлайдиган, шунинг асаб тизимига дам берадиган ўйин ёки машғулотдир. Шу боис шахматни уч ёшли боладан тортиб, то юз ёшли кексаларимизгача севиб ўйнайдилар.
Шахматни аҳоли ўртасида янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар эса таҳсигна сазовор.
Ёшлапимиз орасидан етишиб чиқаётган шахматчиларимизни бугун дунё танимоқда ва уларнинг санъатига тан бермоқдалар.
Жумладан, 4-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро Шахмат академияси биносида шахмат бўйича
“Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати” старт олди.
Ушбу чемпионат Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан ташкил қилингани эътиборга молик.
Мазкур чемпионат Халқаро Шахмат академияси биносида ўтказилади. “Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати”да республикамизнинг барча ҳудудидан 48 иштирокчи қатнашмоқда.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, календар режа бўйича ушбу мусобақа ёз ойида ўтказилиши керак эди, аммо кўпгина фахрий шахматчиларнинг таклифларига биноан турнир салқин мавсум, яъни куз ойига кўчирилди.
Мусобақада албатта, электрон соатлардан фойдаланилмоқда.
9 турдан иборат баҳс, 12 октябр куни ўз ниҳоясига етади.
Совринли 3 та ўриндан ташқари, яна 10 га яқин шахматчиларнинг мукофотланиши режалаштирилган.
Қани, кўрайликчи, нуройниларимиз орасидан кимлар ғолибликни эгаллар экан?

Марям АХМЕДОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилар нархларига чегаралар белгиланди

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: