Фаол ёшлар анжумани

Яқинда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Республика Маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Муносиб ҳаёт, обод турмуш тарзини тарғиб этишда ёшларнинг ижтимоий-маънавий фаоллигини ошириш” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилда юртимизда “Обод турмуш йили” Давлат дастури асосида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш йўлида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу конференцияни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол инсон этиб тарбиялаш, уларнинг ижтимоий-маънавий, ҳуқуқий-сиёсий билимини оширишдан иборат.

Конференция уч йўналишда – “Обод турмуш йили”да эришилган кенг кўламли бунёдкорлик ишларининг ижтимоий-маънавий аҳамияти”, “Ижтимоий ҳаёт тарзини тарғиб этишда ижтимоий фанларнинг ўрни ва аҳамияти” ҳамда “Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий-маънавий фаоллигини ошириш ҳолатлари ва истиқболлари” мавзуларида ташкил этилди.

Анжуманда олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, Республика Маънавият тарғибот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, давлат ва жамоат арбоблари, жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари, илмий тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни юксак маънавиятли шахс қилиб вояга етказиш йўлида аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган саъй-ҳаракатларда ижтимоий-маънавий фаоллигини оширишнинг илмий-амалий асослари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди. Шунингдек, конференция доирасида Республика Маънавият тарғибот маркази фаолиятига оид ҳамда “Камолот” ЁИҲ томонидан ёшлар фаолиятига бағишлаб тайёрланган видеороликлар, талабалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Теннис бўйича ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасидаги нуфузли турнир бошланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: